Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ЖЧ-2026 саралаш: 8-турдан кейин Ўзбекистоннинг йўлланма учун имконияти қандай ўзгарди?

ЖЧ-2026 саралаш: 8-турдан кейин Ўзбекистоннинг йўлланма учун имконияти қандай ўзгарди?

We Global Football портали томонидан Осиёдаги ЖЧ-2026 саралашининг 8-туридан кейин жамоалар имкониятлари борасидаги ҳисоб-китобларини янгилади.

Эндиликда улар Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати финал босқичига тўғридан-тўғри чиқиш эҳтимолини 96% деб баҳоламоқда (гуруҳда 1-ўрин учун — 3,1%; 2-ўрин учун — 92.9%). Эрондаги ўйиндан олдин бу кўрсаткич 92,6% эди.

ЖЧ-2026 саралаш: 8-турдан кейин Ўзбекистоннинг йўлланма учун имконияти қандай ўзгарди?

Шунингдек, We Global Football жамоаларнинг мусобақа якунига кўра қанча очко жамғариши мумкинлигини тахмин қилди. Ўзбекистон терма жамоасига 21 очко, БААга эса 15 очко тўплаши кутилмоқда.

ЖЧ-2026 саралаш: 8-турдан кейин Ўзбекистоннинг йўлланма учун имконияти қандай ўзгарди?

Демак, We Global Football ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон БААда дуранг ўйнайди ва Қатарни ўз майдонида мағлуб этади. Шу билан бирга, БАА сўнгги турда Қирғизистонга қарши учрашувда ҳам дуранг натижа қайд этади.

"Footy Ranking" портали ҳам бу борада ўз тахминини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг ушбу босқичдаёқ ЖЧ йўлланмаси учун имконияти 95 фоизга баҳоланган.

ЖЧ-2026 саралаш: 8-турдан кейин Ўзбекистоннинг йўлланма учун имконияти қандай ўзгарди?

Киритилди: 10:57 26.03.2025. Ўқилди: 1347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!