Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

ЖЧ-2026. Колумбия Конгони мағлуб этди ва Ўзбекистонга плей-офф учун имконият қолдирди (видеошарҳ)

ЖЧ-2026. Колумбия Конгони мағлуб этди ва Ўзбекистонга плей-офф учун имконият қолдирди (видеошарҳ)

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг навбатдаги учрашувида Колумбия ва Конго ДР терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

"К" гуруҳидан ўрин олган беллашув Мексиканинг Сапопан шаҳридаги «Акрон» стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда Колумбия терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ягона гол 76-дақиқада колумбиялик ҳимоячи Даниэль Муньос томонидан киритилди. Конго посбони эса ўйин давомида бир нечта сэйвлар намойиш этиб, ҳисоб йирик кўриниш олишига йўл қўймади.

Икки турдан сўнг Колумбия 6 очко билан К гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўринда 4 очко билан Португалия жойлашган. Конго 1 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳали очко жамғарган Ўзбекистон миллий жамоаси сўнгги турда Конгони мағлуб этса, плей-офф босқичига чиқиши мумкин.

Жаҳон чемпионати-2026. К гуруҳи, 2-тур
24 июнь, чоршанба
Колумбия — Конго ДР — 1:0
Гол:
Даниэль Муньос, 76.

Киритилди: 10:15 24.06.2026. Ўқилди: 1590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!