Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жазирама кунларда кондиционердан қандай фойдаланиш керак?

Жазирама кунларда кондиционердан қандай фойдаланиш керак?

☀️ Кондиционер – ёз фаслида, хусусан, иссиқ об-ҳаво шароитида энг муҳим қурилмалардан бири ҳисобланади. Улар биз учун уй ва офисларда қулай ва салқин муҳит яратишга ёрдам беради. Бироқ, ундан нотўғри фойдаланиш оқибатида саломатликда жиддий муаммолар келиб чиқиши мумкин.

❓ Хўш, ушбу техника воситасидан қачон ва қандай фойдаланиш керак? Унинг соғлиққа қандай салбий таъсирлари бор?

👩🏻‍⚕️ Қуйида тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимованинг ёз фаслида кондиционердан тўғри фойдаланиш ва унинг эҳтимолий зарарлари ҳақидаги зарур маълумотлари билан танишасиз.

❇️ Температурани тўғри белгилаш. Ёз фаслида кондиционер учун идеал ҳарорат 18-20°C оралиғида бўлиши тавсия этилади. Бошқа ўлкаларда бу рақам бироз фарқ қилиши мумкин, аммо асосийси — хона ичидаги салқинлик ташқари ҳаводан кескин фарқ қилмаслиги лозим. Бу эса тана учун қулай ва соғлом муҳит яратади.

📌 Вентиляциядан фойдаланиш. Кондиционерни нотўғри ишлатиш хонадаги ҳавони қуритиб юборади. Шу боис уни ёқишдан аввал, эрталаб ёки кечқурун хонани шамоллатиб туриш жуда муҳим. Бу эса ҳавонинг тоза бўлишига ёрдам беради.

🦠 Кондиционер тозалигини назорат қилиш. Ушбу қурилма фильтрларини мунтазам равишда тозалаш ёки алмаштириш муҳим аҳамиятга эга. Тоза фильтрлар ҳаво сифатини яхшилаб, аллерген ва микроблар ҳамда бошқа зарарли моддаларнинг ҳавога тарқалишининг олдини олади.

🖇 Фақат зарурат бўлганда ишлатиш. Кондиционерни фақат эҳтиёж бўлганда ёқиш керак. Хонада ҳеч ким бўлмаган пайтларда уни ўчириб қўйиш энергияни тежайди ва қурилманинг хизмат муддатини узайтиради.

❌ Кондиционердан нотўғри фойдаланишнинг зарарлари:

🟢 Тери ва аллергик касалликлар. Кондиционердан нотўғри фойдаланилганда у ҳавони қуритиб юборади. Хонада намлик йўқолади ва дераза ҳамда эшиклар ёпиқ бўлган шароитда ҳаво кислород билан тўйинмайди. Бу эса вақт ўтиши билан терини қуруқлаштириб, юзда ажинлар пайдо қилади.

🤧 Қолаверса, терининг доимий қуруқ бўлиши унинг ташқи қатламига салбий таъсир этиб, қичишиш юзага келади. Шунингдек, кондиционер фильтрлари тоза бўлмаса, уларда йиғилган чанг – аллергенлар ва микроблар ҳавога тарқалади. Бу эса аллергик ва инфекцион касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

📍Мускул ва бўғимларда оғриқлар. Кондиционердан нотўғри фойдаланиш, яъни тўғридан-тўғри совуқ ҳавонинг инсон танасига урилиши туфайли мускул ва бўғимларда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин.

🤒 Термал шок. Ташқи муҳитдаги юқори ҳароратдан бирдан совуқ хонага кириш ёки аксинча муздек хонадан иссиқ ҳавога чиқиш термал шокка сабаб бўлиши мумкин. Мазкур ҳолат тана ҳароратини тезда ўзгартириб, организмда стресс реакцияларни келтириб чиқаради. Бу, ўз навбатида, юрак-қон томир тизими касалликларини қўзғаши мумкин.

🩺 Қон босими кўтарилиши. Одатда қон босими иссиқдан кўра, совуқ ҳавода юқори бўлади. Чунки, салқин ҳарорат қон томирларининг сиқилиши ва спазмларга олиб келади. Шундай экан, кондиционер тагида узоқ вақт ўтириш систолик ва диастолик қон босимини кўтаради. Шу боисдан хона ҳарорати ташқи ҳаводан кескин фарқ қилмаслиги мақсадга мувофиқ.

😮‍💨 Респиратор муаммолар. Кондиционернинг яна бир салбий томони, у тана ҳароратини тушириб юборади. Оқибатда бронхит, томоқ, бел ва бўйин оғриқлари юзага келади. Айниқса, қурилманинг совуқ ҳавоси инсонга тўғри йўналтирилса, нафас йўллари шамоллаши, ҳатто, зотилжам келиб чиқиши мумкин.

‼️ Шундай экан, кондиционердан тўғри ва оқилона фойдаланинг. (https://telegra.ph/file/7fa4c75d84643d5805647.jpg)

Киритилди: 11:33 16.06.2024. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!