Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жавоҳир Умматалиев ва Фазлиддин Эркинбоев дунёнинг энг яхши боксчиси бўлиш учун номзод

Жавоҳир Умматалиев ва Фазлиддин Эркинбоев дунёнинг энг яхши боксчиси бўлиш учун номзод

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жавоҳир Умматалиев ҳамда Фазлиддин Эркинбоев 2025 йилнинг энг яхши боксчиси бўлиш учун номзодлар қаторидан ўрин олди.

Ҳар икки чарм қўлқоп устаси жорий йил сентябрь ойида Буюк Британиянинг Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтган World Boxing Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди.

Йилнинг энг яхши боксчиси бўлиш учун номзодлар:

Жавоҳир Умматалиев (Ўзбекистон)
Фазлиддин Эркинбоев (Ўзбекистон)
Луис Оливейра (Бразилия)
Юри Фалкао (Бразилия)
Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон)

Номзод боксчиларнинг 2025 йилдаги асосий натижалари

Жавоҳир Умматалиев жорий йил давомида World Boxing томонидан ташкил этилган халқаро мусобақаларда, шунингдек, Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, ўз вазн тоифасида (-80 кг) энг барқарор боксчилардан бири сифатида эътироф этилди. Унинг техник тайёргарлиги ва жангларни ишончли якунлаши мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

Фазлиддин Эркинбоев 2025 йилда ўтказилган халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, бир нечта муҳим ғалабаларга эришди. У -75 кг вазн тоифасида кучли рақибларга қарши жангларда ишончли тарзда ҳаракат қилди ва Жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритди. У World Boxing рейтингида биринчи ўринга кўтарилди. Ушбу натижалар уни йилнинг энг яхши боксчиси номинациясига олиб чиқди.

Шунингдек, рўйхатда бразилиялик боксчилар — Луис Габриэль Оливейра ҳамда Юри Фалкао ҳам бор. Ҳар икки чарм қўлқоп устаси Жаҳон чемпионати кумуш медалини қўлга киритган. Оливейра -60 кг вазн тоифасида финалга қадар етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда Абдумалик Ҳалоковга имкониятни бой берган эди. Фалкао эса -67 кг вазнда рингга кўтарилган ва Жаҳон чемпионати финалида Асадхўжа Мўйдинхўжаевга мағлуб бўлган.

Бундан ташқари, қозоғистонлик амалдаги Жаҳон чемпиони Маҳмуд Сабирхан (-54 кг) йилнинг энг яхши боксчиси бўлиш учун асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

Киритилди: 23:46 22.12.2025. Ўқилди: 157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!