Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Жасур Умиров уйланди! (ФОТО)

Жасур Умиров уйланди! (ФОТО)

Вояга етмаган қизни зўрлагани учун хонанда Жасур Умиров жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.

Орадан 4 ой ўтиб, 2021 йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ёпиқ суд мажлисида мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи ва судланган Жасур Умировнинг адвокати томонидан кассация тартибида берган шикоятлари асосида ушбу жиноят иши кўриб чиқилиб “озодликдан маҳрум қилиш” жазоси “озодликдан чеклаш” жазосига ўзгартирилди ва 10 июнь куни хонанда Жасур Умиров қамоқдан чиқиб, оила-аъзолари бағрига қайтди.

“Zamon.uz” мухбири хонанданинг яқинлари билан боғланиб, унинг айни пайтдаги аҳволи ҳақида қизиқди. Хонандага яқин кишилардан бирининг айтишича, айни пайтда Жасур Умировнинг аҳволи қониқарли, у ўзини яхши ҳис этмоқда.

Энг муҳими – Жасур Умиров Шаҳзода Мўминовага уйланган. Уларнинг тўйи бўлиб ўтган, айни пайтда хонанда Шаҳзода Мўминова билан бирга яшамоқда. Тўй Жасур Умиров жазо муддатини ўтаётган пайтда бўлган. Шаҳзода Мўминова тўй либосларини кийиб, келинсалом қилган.

Жасур Умиров уйланди! (ФОТО)

Эслатиб ўтамиз: ижтимоий тармоқларда Фурқат Рўзиев, яъни қизнинг отаси Жасур Умиров қизига уйланишини, айбини ювишини, бахтли қилишини айтганини билдирган ҳамда тергов жараёнида фотиҳа тўйи бўлганини маълум қилган.

Киритилди: 17:32 11.06.2021. Ўқилди: 29077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!