Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жасур Жалолиддинов: «Мусобақада энг кучли жамоа эканимизни кўрсата олдик»

Жасур Жалолиддинов: «Мусобақада энг кучли жамоа эканимизни кўрсата олдик»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов Тошкент аэропортида U23 Осиё кубоги ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Олдимизга қўйилган вазифани яхши бажардик. Жамоамизнинг асосий мақсади чемпионлик эди. Олдимизга шундай юқори мақсад қўйганимиз учун ҳам Олимпиада йўлланмасига ишончли тарзда эришдик деб ўйлайман. Тарихий натижа қайд этиб, халқимизга қувонч бағишлаганимиздан хурсандмиз. Бундан фахрланамиз. Ишлашда давом этамиз ва юқори мақсадларни кўзлаган ҳолда Парижга борамиз. Олимпиададан ҳам ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

Финалда рақибга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилдик, деб ўйлайман. Бизда чарчоқ сезилмади. Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди. Бизга омад етишмади, деймизми... Шуни ишонч билан айта оламанки, биз кеча рақибдан кучли эдик. Бошни тик кўтарган ҳолда майдонни тарк этдик. Бу турнирда биз энг кучли жамоа эдик. Буни амалда ҳам кўрсата олдик", — деди Жалолиддинов.

Киритилди: 10:17 04.05.2024. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!