Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ЖАРда икки ой ичида тўққиз аёлнинг жасади топилди

ЖАРда икки ой ичида тўққиз аёлнинг жасади топилди

Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳри яқинидаги Экурхулени ҳудудида сўнгги икки ой ичида тўққиз аёлнинг жасади топилди. Полиция ушбу ўлимлар ўзаро боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини текширмоқда.

Биринчи ҳолат 15 июль куни Кемптон-Паркда қайд этилган. R21 трассаси яқинида 37 ёшли аёлнинг жасади топилган. Икки кундан кейин полиция унинг йигити бўлган гумонланувчини қўлга олган. Эркак ҳозир ҳибсда.

Шундан кейин Экурхулени ҳудудида яна саккиз аёлнинг жасади аниқланган. Полиция барча ҳолатлар ўртасида боғлиқлик бор-йўқлигини ўрганмоқда.

Ҳозирча ҳуқуқ-тартибот органлари қотилликларнинг ягона сабаби ёки гумонланувчиси ҳақида маълумот бермаган. Ҳолатлардан бирида эса эҳтимолий сабаб сифатида муҳаббат учбурчаги кўриб чиқилмоқда.

Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 08:00 22.09.2026. Ўқилди: 1535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар