АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига қарашли вертолёт ва қирувчи самолёт Жанубий Хитой денгизида иккита ҳодиса оқибатида ҳалокатга учради.
Бу ҳақда АҚШнинг Тинч океан флоти ижтимоий тармоқларда маълум қилган.
"26 октябрь куни маҳаллий вақт билан тахминан 14:45да АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига қарашли MH-60R Sea Hawk вертолёти USS Nimitz авиаташувчи кемасидан мунтазам операцияларни амалга ошираётган пайтда Жанубий Хитой денгизи сувларига қулаб тушди. Ушбу ҳодисадан сўнг, соат 15:15да F/A-18F Super Hornet қирувчи самолёти ҳам ҳалокатга учраган", деб хабар берди.
Уриб туширилган вертолётнинг экипаж аъзолари ва ҳалокатга учраган қирувчи самолёт хавфсиз тарзда чиқариб юборилди. "Ҳодисада иштирок этган барча шахслар хавфсиз ва барқарор аҳволда", — дейилади хабарда. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.