Сеул суди Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними Ким Конг Хини расмий учрашувлар ва бизнес хизматлари эвазига қимматбаҳо совғаларни қабул қилгани учун етти йилга озодликдан маҳрум қилди.
Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Махсус прокурор Мин Жун Ки жамоаси собиқ биринчи хоними шахсий битимларни амалга ошириш учун ўзининг расмий мақомидан бир неча бор фойдаланганини таъкидлаб, етти ярим йиллик қамоқ жазосини талаб қилди.
Тергов шунингдек, Ким Конг Хи автомобиль сотувчиси акцияларини манипуляция қилиш орқали тахминан 810 миллион вон (564 000 доллар) фойда кўрганини аниқлади. У шунингдек, сиёсий кампанияларни молиялаштириш қоидаларини бузганликда айбланган.
Аввалроқ суд унинг эри, собиқ президент Юн Сок-Ёлни Шимолий Корея чегараларига ҳарбий дронларни жойлаштиришни буюргани учун 30 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.