Жанубий Корея жануби-шарқида содир бўлган тарихдаги энг даҳшатли ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 31 кишига етди. Бу ҳақда Yonhap News Agency ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ 26 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Ўрмон ёнғинлари оқибатида 4015 та уй, 1914 та қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик объектлари, 7 та черков ва 986 та бошқа бинолар зарар кўрган.
11 та ҳудудда 48 минг гектарга яқин ўрмонлар ёниб кетди, натижада 3307 киши ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.