Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Корея Япония билан разведка алмашишни тўхтатмоқчи

Жанубий Корея Япония билан разведка алмашишни тўхтатмоқчи

Токио билан ҳарбий маълумотлар алмашинуви миллий манфаатларга жавоб бермайди, дейди Жанубий Корея раҳбари Мун Чже Ин маъмурияти

ва Япония билан разведка маълумотларини алмашиш тўғрисидаги келишувдан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда пайшанба куни “Ёнҳап” ахборот агентлиги эълон қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Бундан ташқари, Ким Ю Генинг таъкидлашича, "Япония Жанубий Кореяни ишончли савдо шериклари рўйхатидан чиқариб юборилишининг сабабларини изоҳлай олмаяпти, бу Сеул ва Токио ўртасидаги ишончнинг йўқолишига олиб келади, бу икки мамлакат мудофаа соҳасидаги ҳамкорликда тегишли ўзгаришларни келтириб чиқарди".

2 август куни Япония ҳукумати Жанубий Кореяни япон наноматериаллари ва юқори технологияли компонентлар соддалаштирилган схемаларга чекловларсиз етказиб бериладиган мамлакатлар рўйхатидан олиб ташлашга қарор қилди. Расмий қарор 28 августда кучга киради.

 

Киритилди: 07:55 23.08.2019. Ўқилди: 1417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!