Жанубий Корея ва Ҳиндистон Австралиядаги йирик кўп миллатли маневрлар доирасида қўшма ҳаво машқларини ўтказди . Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди .
Жанубий Кореянинг Ф-15К қирувчи самолётлари ва Ҳиндистоннинг Су-30МКИ қирувчи самолётлари иштирокидаги машғулотлар Австралия шимолидаги Дарвин авиабазасида икки йиллик Питч Блаcк машқлари доирасида бўлиб ўтди.
Ҳарбий ҳаво кучлари маълумотларига кўра, бу машғулотлар учувчилар турли мамлакатлар жанговар самолётларининг хусусиятлари ва тактикасини яхшироқ ўзлаштиришлари учун ташкил этилган.