Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Япония денгизида қўшма ҳарбий-денгиз машқларини ўтказди.
Бу ҳақда Yonhap хабар бермоқда.
"Икки давлат ҳарбий-денгиз кучлари чоршанба кунидан бошлаб Сеулдан 270 км жануби-шарқда жойлашган Похан акваториясида тўртта ҳарбий кема, жумладан RОКС Marado ва USS Boxer амфибия ҳужум кемалари иштирокида икки кунлик машғулотлар ўтказди", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, машғулотлар ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, қўшма операцияларни ўтказиш ва ҳар қандай кўринишдаги провокацияга жавоб қайтариш қобилиятини ошириш мақсадида ўтказилган.