Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Корея Трамп жорий этган бож тўловларига “қаршилик кўрсатмаслигини” билдирди, сабаби...

Жанубий Корея Трамп жорий этган бож тўловларига “қаршилик кўрсатмаслигини” билдирди, сабаби...

Жанубий Корея мамлакатнинг АҚШ олдидаги “тарихий қарзи” туфайли Трамп жорий этган бож тўловларига “қаршилик кўрсатмаслигини” билдирди.

Бу ҳақда мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Хан Док Су Financial Times нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.

"Қўшма Штатлар Кореянинг бугунги ҳолатга келишида “улкан рол” ўйнаган. Вайронкор Корея урушидан сўнг Вашингтон бизга ёрдам, технологиялар, инвестициялар ва хавфсизлик кафолатларини тақдим этди", — дея фикр билдирди Хан Док Су.

У бу омиллар Жанубий Кореяни чет элликлар учун жуда қулай инвестицион муҳитга эга мамлакатга айлантирганини қўшимча қилди.

Хан Док Сунинг сўзларига кўра, Сеул Вашингтон билан музокараларга киришиб, “иккала томон учун ҳам фойдали бўладиган ечимлар излашни” афзал кўради. У Трампнинг ҳаракатларини “қарши курашишга арзигулик сабаб” деб ҳисобламаслигини таъкидлади.

Киритилди: 17:01 20.04.2025. Ўқилди: 1490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!