Жанубий Корея апелляция судида прокурорлар Samsung Electronics президенти Ли Джэ Ённи акцияларни манипуляция қилиш ва шўъба компанияларни бирлаштиришда фирибгарлик айбловлари билан жазолашни талаб қилмоқда.
Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Жанубий Корея прокуратураси шўъба компанияларнинг мунозарали бирлашуви бўйича апелляция иши доирасида Ли Чже Ёнга беш йиллик қамоқ жазосини сўради. Прокуратурага кўра, бу бирлашиш Ли Ёнгнинг корпорация устидан назоратини кучайтиришга ёрдам берган.
Февраль ойида Сеул марказий округ суди Ли Чже Ёнгни бухгалтерия ҳисобидаги фирибгарлик ва акцияларни манипуляция қилишда айблаб оқлади, бироқ прокурорлар апелляция шикояти берди.
Прокурорлар Лининг хатти-ҳаракатлари акциядорларга зарар етказган ва корпоратив шаффофлик қонунларини бузган, дея оқлов ҳукмини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ли Чже Ён илгари коррупция билан боғлиқ шов-шувли суд жараёнларида иштирок этган, бироқ 2022 йилда у президент томонидан афв этилган, бу эса унга Samsung компаниясини бошқаришда давом этиш имконини берган.