Корея Республикаси Президенти Юн Сек Ёл мамлакатга қилган мурожаатида ҳақиқатда ўз ихтиёри билан истеъфога чиқишдан бош тортди ва унга қарши импичмент ёки тергов жараёнидан ўтишга тайёрлигини маълум қилди.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
"Мен импичмент ёки терговдан шараф билан ўтаман" - деди Жанубий Корея раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 7 декабрь куни импичмент бўйича овоз беришдан олдин Юн Сеок Ёл ўз ваколати масаласини ҳукмрон партияга ишониб топшираётганини айтган эди. Унинг раҳбарияти президентнинг "назорат остида муддатидан олдин истеъфога чиқиши" тарафдори эди. Импичмент бўйича навбатдаги овоз бериш 14 декабрга белгиланган.