Президент Юн Сок Ёл томонидан ҳарбий ҳолат қўмондони деб эълон қилинган Жанубий Корея армияси штаб бошлиғи Пак Ан Су ўз вазифасидан четлатилди.
"Ёнҳап" агентлигининг хабар беришича, Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги пайшанба куни Пак Ан Су ўз лавозимидан четлаштирилганини маълум қилди.
Бу қарор ҳарбий қўмондонларнинг 3 декабрь куни мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинишига алоқадорлиги бўйича тергов кучайиб бораётган бир пайтда истеъфога чиқишларининг охиргиси бўлди.