Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Корея КХДРга коронавирусга қарши курашиш учун ёрдам бермоқчи

Жанубий Корея КХДРга коронавирусга қарши курашиш учун ёрдам бермоқчи

Жанубий Корея Шимолий Кореяга коронавируснинг оммавий тарқалишига қарши курашишда имкони борича ёрдам бермоқчи ва агар Пхеньян қабул қилишга рози бўлса, вакциналар ва бошқа зарур таъминот воситаларини етказиб беради. Бу ҳақда Жанубий Корея Президенти Юн Сук Ёл 16 май куни шундай таклиф билан чиқди, деб хабар берди “Yonhap” агентлиги.

“Биз коронавирус таҳдидига дучор бўлган Шимолий Корея халқига зарур ёрдамни кўрсатишдан тўхтамаслигимиз керак. Агар Шимолий Корея ҳукумати буни қабул қилса, биз дори-дармонлар, жумладан, COVID-19 вакциналари, тиббий асбоб-ускуналар ва тиббиёт ходимлари каби зарур ёрдамни аямаймиз”, деган Юн Миллий ассамблеядаги бюджет бўйича биринчи нутқида.

Эслатиб ўтамиз, 12 май куни Шимолия Кореяда “omicron” штаммининг кичик тури шунингдек, яширин “omicron” сифатида ҳам танилган BA.2 аниқланганди. Шу муносабат билан КХДР раҳбари мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларида карантин жорий этиш бўйича кўрсатма берди.

Киритилди: 18:29 16.05.2022. Ўқилди: 2575 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!