Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони АҚШга ташриф буюради

Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони АҚШга ташриф буюради

Жанубий Корея Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони Ли Чон Хо ҳарбий ҳамкорлик ва алмашув масалаларини муҳокама қилиш учун АҚШга ташриф буюради, деб хабар берди якшанба куни мамлакат Ҳарбий-денгиз кучлари матбуот хизмати.

"Ли Чон Хо Гавайи ва Вашингтонга бир ҳафталик ташриф билан боради. Ташриф давомида у АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари котиби Карлос дел Торо, АҚШнинг Ҳиндистон-Тинч океани қўмондонлиги қўмондони Жон Акилино ва бошқа юқори мартабали ҳарбийлар билан учрашиши режалаштирилган. " дейилади ҳисоботда.

Унда қайд этилишича, томонлар “ҳарбий ҳамкорлик ва океандаги хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда”.

Киритилди: 09:21 31.07.2022. Ўқилди: 1836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!