Бу ҳақда The Korea Herald хабар бермоқда.
"Мамлакат пойтахтида фуқароларни ядровий зарбадан ҳимоялашга мўлжалланган биринчи ер ости бункери 2028 йилда қуриб битказилади. Бункер Сеулдаги тураржой мажмуасининг ер ости қисмида жойлаштирилади", дея ёзмоқда нашр.
Маълумотларга кўра, бункернинг майдони 2,1 минг квадрат метр атрофида бўлиб, 1 020 нафаргача одамни сиғдира олади.
Бункер вентиляция, сув таъминоти ва канализация тизимларига эга. Одамлар у ерда икки ҳафтагача қолишлари мумкин. Тинчлик пайтларида бу жой фитнес маркази вазифасини бажариши режалаштирилган.