Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Корея: DMZ ҳудудида ёнғин чиқди

Жанубий Корея: DMZ ҳудудида ёнғин чиқди

Корея Республикасига қарашли КХДР билан чегарадаги қуролсиз ҳудуд – DMZ мажмуасида ёнғин содир бўлди.

Оловни ўчириш учун икки вертолёт юборилди. Сеул ҳарбийлари Шимолий Кореяни оғир қуроллар билан жиҳозланган чегара ҳудуди бўйлаб ўт ўчириш миссияси амалга оширилиаётгани муносабати билан огоҳлантирди. Бу ҳақда CNN хабар берган.

Икки Кореяни ажратиб турувчи ҳудуднинг шарқий қисмида кузатилган офат мамлакат жануби-шарқидаги мисли кўрилмаган даражадаги ўрмон ёнғинларидан бир неча ҳафта ўтиб қайд этилди. Натижада жамоаларни эвакуация қилишга тўғри келди ва минглаб иншоот, жумладан кўп асрлик Буддистлар ибодатхонаси вайрон бўлди.

Расмийларга кўра, Жанубий Корея шарқидаги Гангвон музофоти Госеонг туманида кеча тушдан кейин бошланган ёнғин сабаби ҳали номаълум.

Сеулдан 30 миль шимолда жойлашган DMZ ҳудуди 1953 йил, Корея урушидан кейин тузилган сулҳ битими асосида ўртадаги масофани белгилаш ва ҳарбий ҳужумларнинг олдини олиш мақсадида барпо этилган. Узунлиги 160, кенглиги 2,5 миллик, дунёдаги энг оғир ҳарбийлаштирилган чегаралардан бири ҳисобланган бу жойда Сеул ҳам, Пхеньян ҳам кўп сонли қўшин сақлайди.

Киритилди: 16:36 11.04.2025. Ўқилди: 615 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!