Корея Республикаси 2024 йилда 9,5 миллиард долларлик қурол экспорт қилди, бу белгиланган 15 миллиард долларлик кўрсаткичдан 1,5 баравар кам.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Мудофаа экспорти иккинчи йил кетма-кет пасайиб бормоқда. 2022 йилда Корея Республикаси рекорд миқдорда – 17,3 миллиард доллар, 2023 йилда эса 13,5 миллиард долларлик қурол етказиб берган.