Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Жанубий Африкада барча болалар Путинни танийди

A A A
Жанубий Африкада барча болалар Путинни танийди

Жанубий Африка Республикасининг Москвадаги элчиси Мзувукиле Макетука Россия президентининг мамлакатдаги юксак машҳурлиги ҳақида гапириб, республикадаги ҳар бир бола Владимир Путин кимлигини билишини таъкидлади.

Бу ҳақда у Европа дипломатияси раҳбари Хосеп Боррелнинг Россияни қўллаб-қувватловчи намойишларда қатнашаётган африкаликларнинг носамимийлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берар экан.

“Ҳатто менинг ўн яшар неварам ҳам уни билади. Шу боис Путинни танимайдиган камида битта жанубий африкалик борлигига шубҳа қиламан”, — дея элчи сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Мзувукиле Макетука, шунингдек, Жанубий Африкада мактаблардаги болалар 20 асрдаги Россия тарихини ўрганишларини қўшимча қилди.

Киритилди: 11:43 22.01.2023. Ўқилди: 2532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар