Жанубий Африка Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери Носививе Нолутандо Маписа-Нкакула Россия-Африка иккинчи халқаро парламент конференциясида Россия ва Украина парламентарийлари ўртасида мулоқотни бошлашга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, у россиялик парламентарийлар билан Россия ва Украина парламентарийларининг мулоқотга киришиши ва ўзаро ҳамкорликни бошлаши зарурлиги ҳақида гаплашган.
“Ўйлайманки, бу икки давлат ўртасидаги мулоқот муваффақиятли бўлишининг ягона йўли, фақат шу йўл билан биз Украина можаросини ҳал қилишда яхшироқ натижага эришамиз”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.