Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Жаноб Нетаняху, сиз геноцид содир этган жиноятчи сифатида тарихда қоласиз"

"Жаноб Нетаняху, сиз геноцид содир этган жиноятчи сифатида тарихда қоласиз"

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо секторида геноцид содир этган шахс сифатида тарихга киради. Бу ҳақда Колумбия президенти Густаво Петро маълум қилди.

“Жаноб Нетаняху, сиз геноцид содир этган жиноятчи сифатида тарихда қоласиз. Минглаб бегуноҳ болалар, аёллар ва қариялар устига бомба ташлаш сизни қаҳрамонга айлантирмайди. Сиз Европада миллионлаб яҳудийларни йўқ қилганлар қаторида бўласиз. Геноцид дин билан боғлиқми ёки йўқлигидан қатъи назар, геноциддир. Ҳеч бўлмаганда давом этаётган қирғинни тўхтатинг. Мен антисемит эмасман ва инсониятнинг душмани ҳам эмасман, агар Ғазо ўлса, инсоният ҳам ўлади”, деб ёзди сиёсатчи Х ижтимоий тармоғида.

Сиёсатчининг таъкидлашича, “Фаластин халқининг геноциди нацистлар даврида Европадаги яҳудий халқининг геноциди каби қабул қилиб бўлмайди”.

Киритилди: 07:15 14.05.2024. Ўқилди: 2462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!