Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жамшид Қўчқоров: “Пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаяпти”

Жамшид Қўчқоров: “Пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаяпти”

Молия вазири Жамшид Қўчқоров интернетда пенсия ёши оширилиши эҳтимоли ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаяпти. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров “Twitter”даги саҳифасида хабар берди.

«Сўнгги пайтларда интернетда ва бошқа манбаларда Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши эҳтимоли ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Mен уларнинг бир нечтасини шахсан ўқидим.

Ўйлашимча, ушбу масалага ойдинлик киритишнинг айни пайти: ҳозирги даврда пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган», - деб ёзди бош вазир ўринбосари, молия вазири.

Шунингдек, Жамшид Қўчқоровнинг билдиришича, ушбу мавзуда Mолия вазирлиги томонидан батафсил маълумот берилади.

 

Киритилди: 15:24 22.02.2020. Ўқилди: 2664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!