Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жамшид Кенжаевни ўлдирганлар унинг оиласига қанча пул тўлаши маълум бўлди

Жамшид Кенжаевни ўлдирганлар унинг оиласига қанча пул тўлаши маълум бўлди

Хабарингиз бор 2018 йил 8 августдан 9 августга ўтар кечаси пойтахтдаги тунгги клубларнинг бирида эркин кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси 25 ёшли Жамшид Кенжаев ўлдирилган эди.

"Кун.уз"нинг маълум қилишича, унинг ўлимида бевосита айбдорлар Кенжаевнинг оиласига етказилган маънавий зарар учун пул тўлайди. Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида ушбу масала кўриб чиқилди. Суднинг 2020 йил 17 январдаги ҳал қилув қарорига кўра жавобгар Шодали Ғуломжонович Қиличов марҳум Кенжаевнинг аёли ва отасига 250 млн. сўм, жавобгарлар Алижон Хамраев, Жаҳонгир Ёрқулов ва Саидазим Камолдиновлар 50 млн сўм компенсация тўлайди.

Шунингдек, жавобгар Шодали Қиличов Кенжаевнинг 2018 йил 27 февралда туғилган Аиша исмли фарзандига у 18 ёшга тўлгунга қадар ҳар ой БҲМнинг 5 баробарининг 1/3 қисми, таҳминан 372 минг сўм тўлайди.

Суд қарори шу йил 7 февралда кучга кирган ва ижросини таъминлаш учун МИБга жўнатилган.

Киритилди: 10:37 19.02.2020. Ўқилди: 6217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!