Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жамоат жойлари ва кўп қаватли уйлар олдида “ташвиш тугмалари” ўрнатилади

Жамоат жойлари ва кўп қаватли уйлар олдида “ташвиш тугмалари” ўрнатилади

Жорий йил якунига қадар жиноятчилик кўп қайд этилган маҳаллаларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш пунктлари очилади.

Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига мувофиқ, жиноятчилик кўп қайд этилаётган маҳаллаларда тартибни мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.

2025-йил якунига қадар бундай ҳудудларда махсус ҳуқуқни муҳофаза қилиш пунктлари фаолияти йўлга қўйилиб, жамоат жойлари ва турар-жой массивлари ҳудудида тезкор алоқа учун “ташвиш тугмалари” ўрнатилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва прокуратура ходимлари фаолияти ушбу пунктларда доимий ташкил этилиб, уларнинг иш куни шу ерда бошланади ва тугайди.

Шунингдек, “махалла еттилиги” таркибидан ажратиладиган махсус тарғиботчилар аҳолига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича мунтазам тушунтириш ишларини олиб боради.

Яна бир муҳим янгилик шундан иборатки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ҳар уч кунда можароларга мойил оилалар ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар бўйича маълумотларни тўплаб, уларни таҳлил қилади. Бу эса профилактик ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Киритилди: 16:54 20.08.2025. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!