Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жалақудуқда аёл ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди. Унда руҳий хасталик бўлгани айтилмоқда

Жалақудуқда аёл ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди. Унда руҳий хасталик бўлгани айтилмоқда

Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани «Байналмилал» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Жанубий Фарғона каналининг ГЭС-1 тўғонидан 31 май, якшанба куни тонг соат 06:30 атрофида ёши, тахминан, 60-70 ларда бўлган аёл жасади топилган.

Бош прокуратура матбуот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида жасад Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи С.С. исмли аёлники экани аниқланган (уни укаси Х.Т. таниган).

Маълум бўлишича, аёл 30 май куни уйдан Хўжаобод туманидаги опасиникига бориш мақсадида чиқиб кетиб, аслида Жалақудуқ туманидаги ёшликдан ўзи катта бўлган кўчага борган ва у ерда Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган.

«Дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида С.С. вилоят психоневрология диспансерида даволаниб чиққани ва руҳий хасталиги мавжуд бўлгани аниқланган, диспансерга тегишли сўровномалар юборилган», — дейилади идора ахборотида.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 08:11 01.06.2020. Ўқилди: 2231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!