Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жаҳонгир Отажоновнинг ўғли Туркиянинг машҳур клубида тўп суради (ФОТО)

Жаҳонгир Отажоновнинг ўғли Туркиянинг машҳур клубида тўп суради (ФОТО)

Хонанда Жаҳонгир Отажонов инстаграмга ўғли ҳақида пост жойлади.

Унга кўра, хонанда футболга қизиқадиган ўғлини Туркиянинг машғур "Галатасарой" клуби академиясига жойлаштирган. Бу ҳақда ўзи шундай ёзади:

"Бундан 35 йил олдин отам мени қишлоқдан пойтахтга ўқишинг керак, деб олиб келган эди. АЛЛОҲга бехисоб шукурлар бўлсинким, бугунга келиб озми-кўпми Санъат саҳналарида кўриниб қолдик, яъни ниятимиз шу эди, ниятимизга етдик. Ўғлим Муҳаммад ҳам Мессини яхши кўради. Ўзим "Реал"чиман, "Барселона"га олиб боролмадим-ку, имкон қадарига олиб келдим. Энди, ўғлим, буёғи сенга боғлиқ, қанча меҳнат қилсанг, шунча буюк бўласан. Келажакда юртимиз байроғини жаҳон майдонларида юқорига кўтаришни АЛЛОҲ сенга қисмат қилган бўлиб яна яқин 10 йилдан кейин дунё юлдузи бўлишингни тилайман. Азизлар, дуо қилинглар, АЛЛОҲ фарзандларимизнинг бахту камолини, у дунёю бу дунёсини берсин".

Киритилди: 18:33 05.08.2019. Ўқилди: 13341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!