Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эбола вируси дастлаб тахмин қилинганидан тезроқ тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
ЖССТ вакили бўлган доктор Анна Ансия BBC билан суҳбатда ўрганиш ишлари давомида касаллик тарқалган янгидан янги ҳудудлар маълум бўлаётганини айтган.
Конго Демократик Республикасида Эбола безгагидан вафот этганлар сони камида 131 кишини ташкил этмоқда. Маҳаллий расмийларга кўра, яна 513 киши вирусга чалингани гумонланмоқда. Бир кун олдин ҳам қурбонлар сони 80 нафар, касалланганлар сони 300 нафар атрофида баҳоланаётганди.
Лондондаги MRC Глобал юқумли касалликлар таҳлил маркази томонидан ўтказилган ва душанба куни эълон қилинган моделлаштириш шуни кўрсатдики, рўйхатга олинган ҳолатлар сони асл вазиятни акс эттирмайди ва касалланиш ҳолатлари сони аллақачон 1000 дан ошганини истисно қилиб бўлмайди.
Ҳозирги эпидемияни келтириб чиқарган эбола вируси штаммига қарши вакцина мавжуд эмас, аммо ЖССТ ҳимояланиш учун бошқа дорилардан фойдаланиш имкониятини ўрганмоқда.