Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Жаҳон мамлакатларининг давлат қарзи 2024 йилда 100 триллион доллардан ошади

Жаҳон мамлакатларининг давлат қарзи 2024 йилда 100 триллион доллардан ошади

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ҳисоботига кўра, жорий йилда дунёдаги барча мамлакатларнинг давлат қарзи 100 триллион доллардан ошиши кутилмоқда. Бу жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 93 фоизига тенг.

- Жаҳон мамлакатларининг давлат қарзи жуда юқори даражада. 2024 йилда у 100 триллион доллардан ошиши кутилмоқда (жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 93 фоизи) ва ўн йиллик охиригача ўсишда давом этади (2030 йилга бориб ЯИМнинг 100 фоизига яқинлашади), -дейилади ХВЖ ҳисоботида.

Гарчи мамлакатларнинг учдан икки қисмининг қарзлари барқарорлашиши ёки ҳатто камайиши мумкин бўлса-да, бу кўрсаткич пандемиядан олдин башорат қилинган даражадан сезиларли даражада юқори бўлиб қолади, дея таъкидлайди ХВЖ.

- Қарзлари барқарорлашиши прогноз қилинмаган мамлакатлар глобал қарзнинг ярмидан кўпи ва жаҳон ялпи ички маҳсулотининг тахминан учдан икки қисмини ташкил қилади. Келажакдаги қарз даражаси ҳозирги прогноздан юқори бўлиши мумкинлигига ишониш учун жиддий сабаблар бор, - дейди мутахассислар.

Ҳисоботга кўра, сўнгги ўн йилликларда бюджет масалалари бўйича сиёсий мунозаралар тобора кўпроқ давлат харажатларини кўпайтиришга ўтмоқда. Яшил иқтисодиётга ўтиш, аҳолининг қариши, шунингдек, хавфсизлик ва умуман ривожланиш масалаларини ҳал қилиш учун маблағ сарфлашга эҳтиёж ортиб бормоқда.

Бироқ, қарзни барқарорлаштириш ёки камайтириш, эҳтимол, ҳозирда режалаштирилганидан кўра каттароқ молиявий тузатишларни талаб қилади.

Киритилди: 23:37 15.10.2024. Ўқилди: 974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!