Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жаҳон банки миссияси билан учрашув ўтказилди

Жаҳон банки миссияси билан учрашув ўтказилди

Марказий банкда Жаҳон банки миссияси билан банклар санацияси ва молиявий яхлитлик бўйича қонунчилик асосларини ишлаб чиқиш юзасидан учрашув ўтказилди.

Қўшма ишчи гуруҳ экспертлари томонидан ишлаб чиқилаётган банклар санацияси тўғрисидаги Қонун лойиҳасининг асосий жиҳатлари муҳокама этилди. Шунингдек, хорижий мамлакатларда қўлланилаётган ҳамда мамлакатимиз қонунчилигига киритилиши мумкин бўлган банк санациясига доир жараёнлар, инструментлар ва бошқа муносабатлар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида қонун лойиҳасини такомиллаштириш борасида қўшма ишчи гуруҳ вакиллари билан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Киритилди: 15:43 22.11.2022. Ўқилди: 1122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!