Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Баҳодир Карим: "Жадидлар ва уларнинг ғоялари асло ўлмайди"

A A A
Баҳодир Карим: "Жадидлар ва уларнинг ғоялари асло ўлмайди"

Баҳодир Карим манбалардан бирига берган интервюсида бугунги хориж университетларида таҳсил олаётган ўқувчиларни 1922 йилда Абдурауф Фитрат бошлиқ ташаббус билан Германияга юборилган талабалар билан қиёслади.

Бугун, 11 декабр куни пойтахтимизда «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги илмий конференция бўлиб ўтаётгани ҳақида бироз аввал сайтимизда хабар берган эдик. Унда Филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Карим ҳам иштирок этяпти. Баҳодир Карим манбалардан бирига берган интервюсида бугунги хориж университетларида таҳсил олаётган ўқувчиларни 1922 йилда Абдурауф Фитрат бошлиқ ташаббус билан Германияга юборилган талабалар билан қиёслади.

«Уларнинг кўпчилиги бу қасамга содиқ қолиб, юртига қайтиб келди ва қатағонга учради. Айримлари Германияда қолди, айримлари эса Туркияга ўтиб яшади.

Мен буни истиқлол йилларида жуда кўп ёшларимиз чет элларга чиқиб ўқиётганига қиёслайман. Ёшлар дунёга чиқиб, ўқияпти, ўрганяпти. Агар уларнинг қалбида, юрагида ватанга муҳаббат бўлса, келиб мана шу мамлакатни обод қилмоғи керак.

Жуда кўп ёш йигитларда жадидлардан қолган ғоялар, фикрлар, қарашлар ўзининг ҳаётига, илм-маърифатига татбиқ этаётган бўлса, демак жадидлар ўлмаган, уларнинг ғоялари ўлмаган. Жадидларнинг руҳи ҳамма вақт тирик», – деди профессор.

Айни палла илмий конференцияда Темур Хўжа ўғли ва Бахтиёр Ҳасанов бошқарувида ялпи мажлис маърузалари давом этмоқда.

Киритилди: 18:45 11.12.2023. Ўқилди: 1823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!