Туркиянинг Измир шаҳридаги Илипинар маҳалласидаги ўрмон ҳудудида ёнғин чиқди.
“ТРТ Ҳабер” нашри ёнғинни ўчиришга 3 та самолёт, 5 та вертолёт, 17 та сув танкери, 8 та сув таъминоти машинаси ва 3 та булдозер жалб қилингани ҳақида хабар берди.
Айни пайтда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.