📌 2025 йил июнь ойи Исроил армияси учун йил бошидан бери энг кўп йўқотишларга олиб келган давр бўлди. Исроилнинг Yedioth Ahronoth нашри маълум қилишича, шу ойда Газо секторида 20 нафар ҳарбий ҳалок бўлган. Гарчи шу ойда Эрон билан кескин зиддият ҳам кузатилган бўлса-да, асосий йўқотишлар ХАМАС билан тўқнашувларда содир бўлди. 24 июнь куни Хан-Юнус шаҳрида бўлиб ўтган жангда 15 ҳарбий ҳалок бўлган.
🪖 Июль ойи ҳам Исроил армияси учун йўқотишлар билан бошланди. Газо сектори шимолида 7-бронетанковий бригада танкисти, Реховот шаҳрилик сержант Янив Михалович қарши томоннинг танкка қарши ракета зарбасидан ҳалок бўлди. Ҳудди шу ҳужумда танк командири ва яна бир ҳарбий оғир жароҳат олди.
🔻 Бошқа воқеада Шежайе туманида танкка қарши ракета зарбаси туфайли «Эгоз» махсус бўлинмасининг бир аъзоси ҳам оғир жароҳатланган.
📍 Ўтган ҳафта Исроил армияси PUMA бронетранспортёри портлатилганини тасдиқлади. Ҳодиса оқибатида транспорт воситасида бўлган етти ҳарбий ёниб ҳалок бўлган — чунки машинани ўчиришнинг иложи бўлмаган.
📊 Расмий маълумотларга кўра, 2023 йил октябридан бери Исроил армиясининг умумий йўқотишлари қуйидагича:
881 нафар ҳалок бўлган;
6 032 киши жароҳат олган;
Жами — 6 913 нафар ҳарбий йўқотилган.
⚠️ Бироқ собиқ бош вазир ва мухолифат етакчиси Яир Лапид ҳукуматни ҳақиқий йўқотишлар сонини камайтириб кўрсатишда айблаган эди.