AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка ва унинг эри Жаред Кушнер 2020 йилда даромадларининг муҳим қисмидан маҳрум бўлишди. Bloomberg бу ҳақда ҳужжатларга асосланиб ёзмоқда.
Жуфтликнинг 2020 йилда ва 2021 йилнинг 20 кунида жами даромади тахминан 120 миллион долларни ташкил қилди. Бу жуда катта миқдор бўлса-да, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоиздан кўпроқ зарарни англатади – Трамп ва Кушнер илгари бу вақт оралиғида 156 миллион доллар даромад олишганди.
Қайд этилишича, жуфтлик Иванканинг отаси маъмурияти учун қилган ишлари туфайли катта молиявий зарар кўрганлар. Президентнинг қизи, ўтган йил охирида маълум бўлганидек, отаси давлат раҳбари лавозимини тарк этганидан кейин ўзининг сиёсий карьерасини бошлаш ҳақида ўйламоқда.