Италия молия гвардияси катта миқдордаги кокаинни ташиш учун пармезан пишлоғидан фойдаланган бир гуруҳ наркодилерларни фош қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Бир неча операциялар давомида жиноятчиларга 20 млн евро фойда келтириши мумкин бўлган 125 кг кокаин мусодара қилинди.
Тергов натижасида 10 киши ҳибсга олинган, улардан 7 нафари тергов изоляторига жойлаштирилган. Гуруҳ раҳбари 37 ёшли Албания фуқароси бўлган.