Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Италияда касал бўлиш тақиқланди

Италияда касал бўлиш тақиқланди

Италиянинг Белкастро шаҳри мери аҳолига касал бўлишни тақиқлади. У шаҳар аҳолисидан тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қиладиган ҳар қандай касаллик, айниқса фавқулодда вазиятлар билан касалланишдан сақланишни талаб қиладиган расмий фармон чиқарди.

Шаҳар мери Антонио Торкя одамларга соғлиқни сақлаш ресурслари ва ходимларининг етишмаслиги тўғрисида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат ёрдам сўраб мурожаат қилиш ва номақбул вазиятга эътиборни жалб қилишнинг бир усули ҳисобланади.

Белкастро аҳолиси тахминан 1300 кишини ташкил этади, уларнинг ярми нафақахўрлардир. Шаҳарда битта соғлиқни сақлаш пункти мавжуд. Энг яқин шошилинч тиббий ёрдам пункти 45 километр узоқликда жойлашган.

Киритилди: 18:42 10.01.2025. Ўқилди: 597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!