Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Италияда дор йўли кабинаси жарликка қулаб тушди: 4 киши ҳалок бўлди

A A A
Италияда дор йўли кабинаси жарликка қулаб тушди: 4 киши ҳалок бўлди

Бахтсиз ҳодиса натижасида бир нафари оғир жароҳатланди, бир нафари эса бедарак йўқолди.

Неапол яқинидаги Фаито тоғидаги фожиага занжирнинг узилиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Қурбонлар орасида Британия фуқаролари, исроиллик ва италиялик ҳайдовчи бор.

Қўшни кабинада бўлган 9 киши муваффақиятли эвакуация қилинди, деб хабар беради ANSA.

Хавфсизлик тизими кабиналарни қулфлаб қўйган, аммо улардан иккитаси ҳавода осилган ҳолда қолган.

Тахминан 1200 метр баландликдаги қутқарув операцияси ёмон об-ҳаво ва туман туфайли мураккаблашмоқда. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, карабинерлар, полиция ва фуқаро муҳофазаси хизматлари ишламоқда.

Киритилди: 00:15 19.04.2025. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!