Президент Сержо Маттарелла мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси билан танишиши ҳам кўзда тутилган.
Бугун Италия расмий делегацияси Тошкентдан Самарқандга жўнаб кетди.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.