Бугун 17 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Италия мудофаа вазири Европа миссиясининг Гренландияга юборилишини масхара қилди

Италия мудофаа вазири Европа миссиясининг Гренландияга юборилишини масхара қилди

Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто Европа Иттифоқи давлатлари қўшинларининг Гренландияга юборилиши ҳазилнинг бошланишига ўхшашлигини айтди.

The Guardian нашрининг ёзишича, Крозетто журналистлар олдида чиқиш қилар экан, "Гренландияда ҳар қандай миллатга мансуб 100, 200 ёки 300 нафар аскар нима қила олиши мумкин," деган саволни берган. Унинг сўзларига кўра, "бу ҳазилнинг бошланишига ўхшайди."

Шунингдек, у Италия Гренландияга ўз қўшинларини юбормаслигини таъкидлади ва НАТОга турли мамлакатларнинг бу борадаги ўзаро ҳамкорлиги масаласида мувофиқлаштирувчи ролини ўз зиммасига олишни таклиф қилди.

Киритилди: 23:42 16.01.2026. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!