Италия илгари юборилган Samp-T ҳаво мудофаа тизимлари учун ўқ-дориларни Украинага ҳарбий ёрдамнинг ўнинчи пакетига киритади.
Бу ҳақда Messaggero газетаси хабар берди.
Ёрдам пакети ҳозирда Украина Қуролли Кучлари томонидан ишлаётган иккита Samp-T батареяси учун Aster ракеталарини ўз ичига олиши мумкин.
Бир кун аввал ташқи ишлар вазири ва бош вазир ўринбосари Антонио Таяни Италия йил охиригача Украинага яна бир пакет қурол-яроғ етказиб беришини маълум қилган эди.
Ҳарбий материалларнинг навбатдаги пакети билан бир вақтда Италия ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш муддатини 2025 йилгача узайтирадиган фармон тайёрламоқда. Янги пакетга зенит-ракета тизимлари учун ўқ-дорилар билан бир қаторда "Cosmo Sky-Med тизимининг иккита орбитал сунъий йўлдошига кириш имкони билан Украина Қуролли Кучлари учун логистика ва разведка ёрдами" бўлиши керак.