Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Италия Ғазодаги полиция кучларини тайёрлашда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Италия Ғазодаги полиция кучларини тайёрлашда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.

“Биз Ғазода янги полицияни тайёрлашга тайёрмиз, шунингдек фаластин полициясини ҳам ўқитишга тайёрмиз”, — деди у.

Шунингдек, Таяни Италия АҚШ президенти Дональд Трамп ташаббуси — Ғазо бўйича Тинчлик кенгаши фаолиятида иштирок этиш ниятида эканини тасдиқлади. Рим 19 февраль куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган мазкур тузилманинг илк йиғилишига таклиф олган.

Киритилди: 21:54 16.02.2026. Ўқилди: 1322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!