Италия молия гвардиясининг махсус бўлинмаси Американинг энг йирик курьерлик компанияси FedExнинг Италия бўлимидан 46 миллион евро мусодара қилди.
Бу ҳақда ANSA агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, профилактик хусусиятга эга бўлган ушбу чора меҳнатдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини тергов қилиш билан боғлиқ.
Милан прокуратураси томонидан ўтказилган тергов давомида ходимларга ижтимоий ва бошқа нафақалар тўланмагани маълум бўлди, бу эса компания томонидан учинчи шахслар ва кооператив бирлашмалар орқали ишчиларни ёллаш орқали молиявий фирибгарликдан далолат беради. Молиявий мусодара қилиш ҳақидаги қарорни судгача бўлган судья тасдиқлаши керак, дейилади хабарда.