Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Италия бош вазири чекишни ташлаш таклифига жавоб берди

Италия бош вазири чекишни ташлаш таклифига жавоб берди

Италия Бош вазири Жоржа Мелони яна чекишни бошлади — 13 йиллик танаффусдан кейин у сигаретани яна қўлга олди. Буни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон пайқади. У Мисрда Ғазо бўйича ўтказилган саммит доирасида унга шундай деди:

"Сиз жуда чиройли кўринаяпсиз. Аммо мен сизни чекishni ташлашга мажбур қилишим керак."

Мелони эса ҳазил билан жавоб берди:

"Агар сиз мени чекishni ташлашга мажбур қилсангиз, кимнидир ўлдирган бўлардим."

Шу орада Европа Иттифоқи чеккашликка қарши курашни кучайтирмоқда. Европа Иттифоқи Кенгаши фильтрли сигареталар ва электрон сигареталарни (вейп) тақиқлашни таклиф қилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, фильтрлар ва вейплар чекшни "енгиллаштиради" ва шу орқали уни янада жозибадор қилади.

Шунингдек, тамаки маҳсулотларини сотишга тўлиқ тақиқ жорий этиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Бу ташаббуслар Европа Иттифоқида катта баҳсларга сабаб бўлмоқда.

BILD нашрининг хабар беришича, Германия ҳукумати фильтрларни тақиқлаш ташаббусини "олқишлаган". Бу эса деярли сигаретани тақиқлаш билан тенг, чунки бозорга чиқарилаётган сигареталарнинг 95 фоизи фильтрли ҳисобланади.

Киритилди: 08:37 16.10.2025. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!