Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Италия БМТга Олимпия сулҳини таклиф қилади

Италия БМТга Олимпия сулҳини таклиф қилади

Хабарингиз бор, Қишки Олимпия ўйинлари 2026 йилнинг февраль ойида Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади.

Мусобақа мезбони Италия Олимпия ўйинлари учун БМТга сулҳ таклиф қилади. Бу ҳақда Италия ташқи ишлар вазири ва бош вазир ўринбосари Антонио Таяни маълум қилди.

"Рим ва Италия тобора тинчлик, тараққиёт ва ўсиш чорраҳасига айланиб бормоқда. Олимпия ўйинлари муносабати билан биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотига барча урушлар, жумладан, Украина ва Яқин Шарқдаги урушлар учун Олимпия сулҳини тузиш таклифини киритмоқдамиз", дея Таянининг сўзларини келтиради ANSA нашри.

Аппенин ярим оролидаги Қишки Олимпия ўйинлари 2026 йилнинг 6-22 февраль кунлари ўтказилади.

Киритилди: 22:15 09.10.2025. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!