Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ит эгасининг қуролидан ўқ узди

A A A
Ит эгасининг қуролидан ўқ узди

Американинг Айова штатида истиқомат қилувчи Ричард Ремме ўз итининг ўқ отиши натижасида жароҳатланди. Бу ҳақда “The Messenger” нашрига таяниб “segondnya.ua” хабар берди.

Воқеа содир бўлган пайтда жабрланувчи диванда ётиб, ити билан ўйнаётган эди. Бу вақтда эса қурол ит эгасининг камарида бўлади. Қизиғи, ит бу қуролни ғайритабиий усулда турган жойидан олади ва бирданига сакрайди. Шу он бехосдан унинг тиши қуролнинг тепкисини босиб юборади. Ундан чиққан ўқ эса ҳеч нарсадан хабари йўқ ит эгасининг оёғига бориб теккан.

Хабарларга қараганда, жароҳат унчалик ҳам хавфли эмас.

 

Киритилди: 07:56 12.05.2018. Ўқилди: 1203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар