“Док-1 Макс” ишида айбдор деб топилиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Сардор Кариевга тайинланган жазо енгиллаштирилса, унинг онаси жабрланувчиларга тўланиши лозим бўлган салкам 76 миллиард сўмлик товон пулини ўзи тўлаб беришини айтганди.
Кариевнинг онаси мард бўлиб, шу пулни тўлаб бераман, деди. Майли, Кариевнинг ҳам болалари бордир. Товон пулини тўлаб беришса, Кариевга нисбатан даъвойимиз йўқ. Судни шу ерда тўхтатинг, бўлар иш бўлибди, онаси майдонга чиқди-ку, тўлаб бераман, деб. Мана, 500 миллион сўм ўтказибди ҳам, шуни жабрланувчиларга бўлиб беринглар, лекин давлатда қолиб кетмасин, — деди судда чиқиш қилган жабрланувчилардан бири.
Жабрланувчининг бу гапига жавоб қилган судья бу пуллар суднинг депозит ҳисоб рақамига ўтказилганини, давлатнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.