Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Истанбулнинг собиқ мэри Экрем Имамўғлу прокурорни ҳақоратлаш ва унга таҳдид қилишда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Истанбулнинг собиқ мэри Экрем Имамўғлу прокурорни ҳақоратлаш ва унга таҳдид қилишда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бу ҳақда Туркия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, мухолиф сиёсатчи Экрем Имамўғлу “мансабдор шахсни хизмат вазифасини бажараётганида омма олдида ҳақоратлаганлик ва таҳдид қилганлик” айби билан 1 йил 8 ойга озодликдан маҳрум этилган.

Мазкур жиноий ишга 2025 йилнинг январ ойида Имамўғлунинг Истанбул бош прокурори Акин Гюрлекга қарата айтган фикрлари асос бўлган. Сиёсатчининг қайси баёнотлари бунга жиноий иш қўзғаш учун асос бўлгани очиқланмаган.

Имамўғлу ушбу айбловни тан олмади ва ўзига нисбатан “жиддий суд таъқиблари” бўлаётганини билдирди.

Март ойида мухолифатдаги Жумҳурият халқ партияси вакили ва Истанбул мэри бўлган Экрем Имамўғлу коррупция ва террористик ташкилотлар билан алоқадорликда айбланиб, қўлга олинган эди. Кейинчалик у ҳибсга олинган бўлса-да, яқинлашиб келаётган президентлик сайловларида Жумҳурият халқ партияси томонидан номзод сифатида кўрсатилган эди.

Сиёсий таҳлилчилар Экрем Имамўғлуни амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг асосий рақиби сифатида кўришади.

Киритилди: 18:59 16.07.2025. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!